UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  8 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  13 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1

Бугун футбол. "Обод" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Обод" - "Навбаҳор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан олий лиганинг 22-турига старт берилади.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда "Обод" меҳмони бўлади.

Олий лига, 22-тур. 16 сентябрь
"ОБОД" - "НАВБАҲОР"


Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 16-ўринда (12 очко), "Навбаҳор" 12-ўринда (21 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 9 очко.

Таъриф: Олий лигада охирги ўринда бораётган "Обод" бугун ўз майдонида 11-учрашувини ўтказади. "Обод" аввалги 10та ўйиндан иккитасита ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнаган ва бешта беллашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 10-21. "Навбаҳор" эса бунгача сафарда 9та беллашувда майдонга тушиб, ҳаммасида мағлуб бўлган. Жамоа ҳатто дуранг ҳам ўйнай олмаган. "Навбаҳор"нинг сафар ўйинларидаги тўплар нисбати 7-22.

Факт: "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳозирча икки бор ғалаба қозонди, "Обод" эса фақат битта ўйинда зафар қучди ва тўрт марта мағлубиятга учради. Умуман олганда, "Обод" қаторасига бешта ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

Эслатма: Наманган шаҳрида кечган биринчи давра учрашувида "Навбаҳор" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Акром Баҳриддинов ва Дилшод Жабборов томонидан киритилган голларга Павел Соломин жавоб қайтарган. Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси баҳсида меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика