Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"
15 окт 2016 12:42
Янгиликлар
Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"
Олий лига. 25-тур
НЕФТЧИ - ПАХТАКОР
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Бошланиш вақти: 16:00
Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 11-ўринда (28 очко), "Пахтакор" 6-ўринда (41 очко).
Очколар орасидарги фарқ - 13 очко.
Таъриф: Авваллари қаерда бўлмасин, "Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг ўзаро қарама-қаршилиги доим муросасиз кечарди, ўйинни кўриш учун мухлислар ҳам кўп келарди. Лекин охирги йилларда бундай деб бўлмайди. Бугунги учрашувга қизиқиш қай даражада? Биринчи давра баҳсида "Нефтчи"нинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб кетганини ҳисобга олсак, бугун "Пахтакор" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилади. Фарғоналиклар эса Тошкентдаги ғалаба тасодиф бўлмаганини исботлашга интилишади.
Факт: "Нефтчи" иккинчи даврани бир текис ўтказа олмаяпти. Жамоа тўққизта ўйин ўтказган бўлса, шундан фақат иккитасида ғалаба қозонди. Бир бор дуранг ўйнаб, олтита беллашувда мағлуб бўлди. "Нефтчи"нинг иккинчи даврадаги иккита ғалабаси "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" билан бўлган баҳсларда қўлга киритилган.
Факт: "Пахтакор" охирги уч ўйинни кетма-кет ғалаба билан якунлади. Умуман олганда "пахтакорчилар" охирги беш ўйинда 12 очко тўплашнинг уддасидан чиқишди. Ҳозирда жамоанинг кайфияти юқори ва мавсумни кучли тўртликда якунлашни ўйламоқда.
Факт: Тошкентда бўлиб ўтган биринчи даврада ўйинида "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мурод Бобожонов ва Отабек Исроиловнинг голларига майдон эгалари сафида Жалолиддин Машарипов жавоб қайтарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар