UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  2 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  13 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  17 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  8 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  33 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  24 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  21

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай? Янгиликлар

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?

Бугун Монакода Европа Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади.

Янги мавсумдан УЕФА Еврокубоклар форматини ўзгартиришга қарор қилди. Энг катта ўзгариш биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўрнига лига босқичининг ташкил қилингани бўлди. Қуйида ЕЧЛнинг янги формати ва бугун бўладиган қуръа ҳақида сўз боради.


Лига босқичи

УЕФА Европа чемпионлар лигасининг янги форматини эълон қилганди. Мусобақада ушбу мавсумдан бошлаб 36 та жамоа иштирок этади (авваллари 32 та жамоа эди). Биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўйинлари ўтмишда қолди. Ушбу мавсумдан бошлаб ЕЧЛ мусобақаси энди лига босқичидан бошланади. Лига босқичида барча жамоалар битта жадвалда жойлашишади. Янги тизимга кўра ҳар бир жамоа лига босқичида саккизта турли хил рақибга қарши майдонга чиқади. Жамоалар саккизта ўйиннинг тўрттаси меҳмонда, қолган тўрттаси эса ўз уйларида ўтказишади. Рақиблар ва ўйинларнинг қаерда ўтказилиши махсус қуръа орқали аниқланади. Бу ҳақида бироз кейинроқ.


Плей-офф босқичига кимлар йўлланма олади?

- Лига босқичида энг юқори ўринни эгаллаган саккизта жамоа тўғридан-тўғри ЕЧЛ нимчорак финал босқичига йўл олади. 

-  9-16 ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финал йўлланмаси учун 17-24 ўринни эгаллаган клубларга қарши тўқнаш келади. Бу баҳслар иккита ўйиндан иборат бўлади ва 9-16 ўринни эгаллаган жамоалар жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Саккизта ғолиб нимчорак финалга йўл олади. Бу жамоаларнинг рақиблари Лига босқичида дастлабки саккизта ўринни эгаллаган клублар бўлади. 

- 25-36 ўринни эгаллаган жамоалар ЕЧЛни тарк этишади. Бу жамоаларга Европа Лигасида иштирок этиш имконияти берилмайди.

Нимчорак финал босқичидан мусобақа анъанавий тарзда давом эттирилади.


Қуръа механизми

36 та жамоа УЕФА рейтингидаги ўрнига қараб 9 тадан тўртта саватга бўлинади. Ҳар бир танланган шарча ичидаги клубга махсус компьютер 8 та рақибни аниқлаб беради. Қуръа биринчи саватдан (кучлироқ клублардан) бошланади.  Биринчи саватчадаги 9 та кучлироқ клуб ўзининг саккиз нафар рақибини биринчи бўлиб билиб олади.  Замонавий технология уй ва сафар ўйинларини ҳам ўзи белгилаб беради. 

Жамоалар қайси саватда жойлашганини қўйида кўришингиз мумкин:


Қуръа жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

1. Ҳар бир жамоа битта саватдан иккитадан рақибга қарши тўқнаш келади. Бир саватдан бўлган рақибларнинг биттаси билан уйда, иккинчиси билан сафарда ўйин ўтказилади.

2. Бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келишмайди.

3. Битта мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб бўлиши мумкин.


Махсус компьютер қуйидаларни кафолатлайди:

1. Дастурий таъминот қуръа тўлиқ тасодифий равишда ўтишини кафолатлайди.

2. Компьютер қуръа қоидаларига тўлиқ амал қилади (битта давлат вакилини ўзаро тўқнашмаслиги, бир мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб)

3. Қуръа боши берк кўчага кириб қолмайди. 

Жамоалар қуръа натижаларини маросим якунида билиб олишади. Бироқ, ўйинлар санаси ва бошланиш вақти тақвимдаги муаммоларни олдини олиш мақсадида 31 август куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, лига босқичига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 21:00 га белгиланган. Жараён тарихда биринчи марта компьютер иштирокида амалга оширилади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+1   
29 авг 17:12:46
Zohid Sheraliev
во онасини эмсин ,бошим огриб кетди..узи хаёт кийинлашиб бораябди.фифа хам битта бош огрикни чикарибди
   
29 авг 20:23:50
Rasul Matkarimov
Doniyor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shuni tushunmagan bio'seng g'irt oshqovog' ekansan
Sizda miya teskari ishlaydimi deyman
   
29 авг 19:44:57
Doniyor
Rasul Matkarimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lekin oldingi format juda qiziqarli edi...Guruh bosqichi xammasi sodda korinishda kop insonlarni tushungunicha esi ketadi
Shuni tushunmagan bio'seng g'irt oshqovog' ekansan
   
29 авг 19:28:03
Oliver Kan
RADIANT_1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Avvallari Osiyo Yevropadan o'rnak olardi. Endi Yevropa Osiyo Elit Chempionlar ligasinikidek qilyapti. Jinni bo'pti bular. Uy-safar tizimi yaxshi edi. Eng qizig'i bironta klub nolimaganda avvalgi tizimdan.
Bu yerda maqsad UEFA koʻproq pul ishlash jamoalar soni koʻp boʻlsa tabiykiy oʻyinlar translyatsi reklamalar ham koʻp boʻladi maqsad faqat soqqa
   
29 авг 17:52:07
Burxon
Pedri_16 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1 tiyinga qimmat reglament
Oldingi formatam boshida hich kimga yoqmagan lekin kotta muvaffaqiyat qozongan
   
29 авг 17:51:23
Burxon
Zohid Sheraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
во онасини эмсин ,бошим огриб кетди..узи хаёт кийинлашиб бораябди.фифа хам битта бош огрикни чикарибди
FIFA mas, UEFA
   
29 авг 16:48:43
namangan kosonsoy
Agmk chempion
   
29 авг 16:46:23
Pedri_16
1 tiyinga qimmat reglament
-1   
29 авг 19:04:55
RADIANT_1
Avvallari Osiyo Yevropadan o'rnak olardi. Endi Yevropa Osiyo Elit Chempionlar ligasinikidek qilyapti. Jinni bo'pti bular. Uy-safar tizimi yaxshi edi. Eng qizig'i bironta klub nolimaganda avvalgi tizimdan.
-1   
29 авг 18:13:33
Rasul Matkarimov
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oldingi formatam boshida hich kimga yoqmagan lekin kotta muvaffaqiyat qozongan
Lekin oldingi format juda qiziqarli edi...Guruh bosqichi xammasi sodda korinishda kop insonlarni tushungunicha esi ketadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика