"Буффон мени жуда яхши биларди, уни ҳайрон қолдиришим керак эди" — Зидан ЖЧ-2006 финалидаги "паненка" ҳақида
02 мар 23:11
Янгиликлар
"Буффон мени жуда яхши биларди, уни ҳайрон қолдиришим керак эди" — Зидан ЖЧ-2006 финалидаги "паненка" ҳақида
Афсонавий финал ва кутилмаган зарба:
Эслатиб ўтамиз, Зидан Италия терма жамоасига қарши кечган ҳал қилувчи баҳснинг 7-дақиқасида 11 метрлик жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирган эди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда кейинчалик италияликлар пенальтилар сериясида (3:5) ғалаба қозонишган.
Зиданнинг эътирофи:
Афсонавий футболчининг сўзларига кўра, бундай таваккал қарорга дарвозада Жианлуижи Буффон тургани сабаб бўлган:
"Бу ғайриоддий усул. Лекин мен уни қўллашга мажбур эдим, чунки дарвозанинг нариги томонида Жижи Буффон турарди. У мени жуда яхши билади. Мен ҳам уни жуда яхши биламан. Мен уни ҳайрон қолдиришим керак эди ва тўпни қўлимга олганимдаёқ буни амалга оширишимни билгандим.
Одатда пенальти тепганимда ўнг оёғим билан чап бурчакка зарба берардим. Мен унга қайси оёқда тепишимни сездирмадим. Бундан ташқари, финалда Жижи дарҳол ўнг томонга сакради. Ўз-ўзимга нимадир янги, унга қарши бирор нарса ўйлаб топишим кераклигини айтдим. Агар ноаниқ тепганимда ҳам бу унчалик муҳим бўлмасди, чунки олдинда ҳали вақт кўп эди".
"Энг муҳими — эмоциялар яратиш"
Зидан футболда табиийлик ва креативликнинг ўрнига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди:
"Қилган ишимдан мамнунман. Умуман олганда, мен ҳаммасини инстинкт ва юрак амри билан бажардим, ҳеч нимани олдиндан ҳисоб-китоб қилганим йўқ. Футбол шуниси билан ҳам гўзал. Ижод қилиш учун табиий бўлиш керак. Одамларга ўзига хос жиннилик, креативлик ва нимадир кутилмаган нарса содир бўлиши ёқади. Сен муваффақиятсизликка учрайсанми ёки мақсадга эришасанми — бунинг аҳамияти йўқ. Энг муҳими — эмоциялар яратиш", — деди Зидан.
Шу тариқа, Зиданнинг ушбу зарбаси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг совуққон ва унутилмас лаҳзалардан бири сифатида мухлислар ёдида муҳрланиб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар