Буффон Италия футболидаги инқироз сабабларини маълум қилди

Administrator
22 апр 2026, 20:25
Буффон Италия футболидаги инқирозга тўхталди.

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон мамлакат футболидаги таназзул сабабларини очиқлади.

Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи плей-офф финалида Босния ва Герсеговинага имкониятни бой бериб (1:1, пенальтилар сериясида 1:4), кетма-кет учинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

“Италия футболидаги инқироз? Бунинг учта яққол сабаби бор деб айтган бўлардим. Биринчиси — глобаллашув. У барча жамоаларга рақобатбардош бўлиш имконини берди ва ўйиннинг ўртача даражаси анча ўсди.

Иккинчидан, 15 йил аввал, биз ғалаба қозонган пайтларда, тактик жиҳатдан рақибларимиздан кучлироқ эдик. Ҳозир эса ундай эмас. Учинчидан эса, бизда бир нечта ажойиб футболчилар бор, аммо авваллари устунлик қилишимизга ёрдам берган Баджио, Дел Пиьеро ёки Тотти каби ҳақиқий ижодкор истеъдодлар етишмаяпти”, – деди Буффон.


AdministratorМуаллиф
Манба: The Guardian