Бубнов: "Ўзбекистон ФИФА рейтингида Россияни ортда қолдириши - тасодиф эмас"
13 окт 2016 12:19
Янгиликлар
Бубнов: "Ўзбекистон ФИФА рейтингида Россияни ортда қолдириши - тасодиф эмас"
Собиқ футболчи Александр Бубнов Россия терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги пасайиши ҳақида фикр билдирди.
"Россия терма жамоаси яна бир бор ФИФА рейтингида пастга шўнғиб, хатто Ўзбекистонни ҳам ўтказиб юборди. Бу тасодиф эмас, чунки ўзбекларда ривожланиш кўриниб турибди. Исландия, Озарбайжон қайд этаётган натижалар футбол даражаси ошиб бораётганини ва ҳар қандай жамоа билан очко йўқотиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Ҳеч қачон рақибга паст баҳо бериб бўлмайди. Россия терма жамоаси доимо буни ёдида тутиши керак. Сўнгги ўйинларга қарасак, йирик турнирнинг финал босқичида ҳар қандай жамоа муваффақиятли иштирок этиб, мусобақада узоққа бориши мумкин. Уэльсликлар ёки исландияликлар учун бунинг иложи бор, аммо Россия терма жамоаси учун эмасга ўхшайди" - дейди Бубнов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар