UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  15 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  139 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Бу турда ҳакамларга яна паст баҳо қўйилди Янгиликлар

Бу турда ҳакамларга яна паст баҳо қўйилди

Олий лиганинг 25-тур учрашувлари ўз якунига етди. Кеча тақвимдан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашуви Бухоро шаҳрида кечиб, бунда "Пахтакор" "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйинда Игорь Сергеев ва Тиаго Безерра томонидан киритилган голлар меҳмонларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. 

Эътиборлиси, мана шу беллашувда ишлаган ҳакамларга назоратчи томонидан яна паст баҳо қўйилди. Ушбу баҳс "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди ва ўйинни кўрган мухлислар шу билан бирга ҳакамларни ҳам кузатишди. Ҳакамларнинг айниқса 33-дақиқада "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгилаши ҳамон кўплаб тортишувларга сабаб бўлмоқда.

Бу ўйинни сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам бевосита стадионда туриб кузатиб борди ва тез орада ўйин тафсилотлари, баҳс давомида ва ундан кейин нима воқеалар юз бергани тўғрисида мақола ўқишингиз мумкин бўлади. 

Олий лига, 25-тур. 21 октябрь

“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент) - 0:2.  18138 томошабин. 

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) - 7,0, Т. Галеев (Тошкент) - 6,0, А. Пўлатов (Тошкент) - 7,5, И. Ибрагимов (Нукус) - 8.

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Голлар: Игорь Сергеев (34, пенальти), Тиаго Безерра (90+1)


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика