UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  24 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

Бу қизиқ! Аслида Чилининг ўзи айбдор бўлган экан Янгиликлар

Бу қизиқ! Аслида Чилининг ўзи айбдор бўлган экан

Теглар :  ЧилиПеру
Кеча Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралаши ўз якунига етди.

Чили терма жамоаси сенсацион тарзда олтинчи ўринни эгаллаб мундиалдан чета қолди. Улар билан бир хил очко тўплаган Перу тўплар нисбатига кўра тепада жойлашди ва плей-оффда ўйнайдиган бўлди.

Аслида Перу Чилидан бир очко кам тўплаши керак эди. Бир бошдан бошлаймиз.

2016 йил 6 сентябрь куни Чили ўз уйида Боливия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан кейин чилиликлар меҳмонлар сафида Нельсон Кабрера майдонга тушгани ҳақида арзнома ёзишди. ФИФА қоидасига кўра Кабрера ҳақиқатдан ҳам майдонга тушиш ҳуқуқига эга эмасди. Чилига ўша ўйинда дуранг ўрнига 3:0 ҳисбидаги техник ғалаба ёзилди. Барчаси ажойиб шундайми? Йўқ, чунки ўша йилнинг 1 сентябрь куни Боливия ўз уйида айнан Кабрера билан бирга Перуни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. ФИФА ўша ўйинда ҳам Боливияга мағлубият ва Перуга 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзди.

Математикани у қадар яхши билмаганлар учун. Агар арзнома ёзилмаганида ва барчаси ўз ўрнида қолганида Чилида 24, Перуда 23 очко бўларди...

Ана шунақа.


Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика