Брюс: "Халл Сити" ғалабали йўлга қайтиши керак"

Aslanov Jasurbek
25 дек 2014
"Халл Сити" бош мураббийи Стив Брюс "Сандерленд"га қарши Премьер-лиганинг 18-тур учрашувидан олдин ғалабсиз серияни якунлаш кераклиги ҳақида таъкидлади.

"3та мағлубият жуда тез 10тага айланганини тасаввур қилиш жуда қийин. Ғалабали йўлга қайтишимиз керак.

Биргина ғалаба шунчалик муҳим бўлишини кутмагандим. Бу воқеа яқин вақт ичида содир бўлади деб ўйлайман. Мавсумни ўтган йилгидан кўра муваффақиятлироқ якунлашимизга ишонаман" - дейди Брюс.

Эслатиб ўтамиз, "Халл Сити" 17 турдан сўнг 13 очко тўплаб, АПЛда 19-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com