Бразилия йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гаити ва Марокаш ўртасидаги учрашувда 6 та гол киритилди

25 июн 2026, 07:40
ЖЧ-2026 мусобақасининг "C" гуруҳи якунланди.

Сўнгги Турда Бразилия Шотландияга қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бразилия таркибида Неймарнинг майдонга тушганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Марокаш ва Гаити ўртасида бўлиб ўтди. Шиддатли кечган баҳсда Африка жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, ушбу гуруҳда Бразилия 7 очко билан биринчи ўринда плей-оффга йўл олди. Шунча очко тўплаган Марокаш эса иккинчи бўлди. Шотландия ҳисобида 3 очко ва улар гуруҳни 3-ўринда якунлашди. Гаити эса 0 очко билан гуруҳни 4-ўринда тугатишди.

ЖЧ-2026. С гуруҳи. 3-тур
Шотландия – Бразилия 0:3
Голлар:
Винисиус 7, 45+3, Кунья 60

Марокаш – Ҳаити 4:2
Голлар:
Ҳакимий 39, Сайбари 45+1, Раҳими 78, Яссин 89 - Жозеф 10, Изидор 43

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia