Босния ва Герцеговина август ойида Ўзбекистон билан ўйнамоқчи
17 май 2016 16:30
Янгиликлар
Босния ва Герцеговина август ойида Ўзбекистон билан ўйнамоқчи
Меҳмед Баждаревич бошчилигидаги Босния ва Герцеговина терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувини ўтказмоқчи.
Европа томони ЎФФга таклиф билан чиққан. Фақат боснияликлар таклиф қилаётган сана ФИФА кунларига тўғри келмайди. Шу боис рақиб фақат Босния лигасида ўйнаётган маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцеговина терма жамоаси сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралашидаги ўз иштирокини бошлайди.
Ўзбекистон ва Босния бунга қадар 2та ўйин ўтказган. 2001 йил Мердека кубоги финалида Ўзбекистон 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилда Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар