

Унинг сўзларига кўра, форвард кутилганидан анча тез соғаймоқда ва жорий мавсум охирларида майдонга қайтиши мумкин.
“Раулнинг тикланиши яхши кечмоқда. У кундан-кунга жиддий қадамлар ташламоқда. Хименеснинг прогрессидан нафақат мен, балки бутун тиббиёт ходимлар ҳайратда. У сафимизга соғлом ҳолда қайтишини истаймиз, у жамоа учун жуда муҳимдир. Ҳатто, унинг базада шунчаки машғулот ўтказиши ҳам жамоавий руҳни кўтармоқда”, дейди Санту.
Рауль 2020/21 йилги мавсум “бўрилар” сафида 11 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. У АПЛ 10-туридан ўрин олган “Арсенал” (2:1)га қарши баҳсда Давид Луис билан тўқнашиши оқибатида бошидан оғир жароҳат олиб, майдонда хушини ёқотган ва кейинчалик жарроҳлик столига ётқизилганди.



