Боэли "Челси" лойиҳаси ҳақида: "Асосийси — сабрли бўлиш"
16 май 2024 16:41
Янгиликлар
Боэли "Челси" лойиҳаси ҳақида: "Асосийси — сабрли бўлиш"
"Челси" клуби эгаси Тодд Боэли клуб тўғри йўлдалигини ва секин-аста ривожланаётганини айтди.
Асосийси – сабрли бўлиш. Сиз қандайдир иш қиласиз ва дарров натижа беришини истайсиз, лекин аслида чинакамига яхши лойиҳалар учун вақт талаб қилинади. Сабрли бўлиш — доимо бизнинг асосий принципимиз ҳисобланган.
2013 йил "Доджерс"ни сотиб олганимизда, 15 ва 25-ўринлардан бошлаганмиз, лекин режа бўйича ҳаракат қилишда давом этганмиз. Сабаби у тўғрилигига ишонардик. "Челси" билан ҳам шунга ўхшаш ҳолатдамиз.
Атрофдаги гап-сўзларга эътибор бермай, режадан чиқиб кетмаслик жуда муҳим ҳисобланади. "Boxing Day"дан кейинги даврни оладиган бўлсак, биз АПЛнинг тўртинчи жамоасимиз. Бугунги кунга келиб, "Челси"нинг келажагига умид билан қарай оламиз.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Челси" АПЛнинг 6-поғонасини эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар