UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Бельгия футболи қай тарзда кучайиб кетди? Иқтидор соҳиблари қаердан пайдо бўлмоқда? Янгиликлар

Бельгия футболи қай тарзда кучайиб кетди? Иқтидор соҳиблари қаердан пайдо бўлмоқда?

Теглар :  Бельгия
Бом... Лиллдан машинада бир ярим соатда етиб бориш мумкин бўлган Антверпендаги шаҳарча.

Тупроқлар, ғишт заводи ва оқ-кўк кўринишдаги стадион. Айнан шу ерда бугунги куннинг энг истеъдодли ҳужумчиларидан бири футболга кириб келган.

Рожер Лукаку маҳаллий "Рупель" жамоасида уч йил футбол ўйнаганидан сўнг 6 ёшли Ромелу исмли фарзандини шу ерга олиб келади. Рожернинг эскироқ "Тойота" машинаси жуда кўп бузилиб қолар, Ромелу эса жуда кўп маротаба машғулотларга кеч қоларди. Лекин, барча уни кутарди. Қолган болакайлар усиз машғулотни бошлагилари келмасди. Улар орасида болалар жамоаси мураббийининг ўғли Нильс ҳам бўларди. У ҳаттоки, Ромелу агар машғулотларга келмаса унинг уйига ҳам борарди. 

"Лукаку 1999 йилда сафимизга келиб қўшилганди. Уялчанг, жуда камгап болакай ўзини бизга таништирди. Аввалига унинг исми Ромели деб ўйладик. У шунчалар секин гапирардики, биз уни ҳаяжонланганидан исмини нотўғри айтиб юборди деб ўйладик", дейди "Рупель Бом"нинг болалар жамоаси мураббийи Эрвин Воски. 

Унинг ҳақиқий исми Рожер Лукаку фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб келганидан сўнг билдик. У "Рупель Бом"нинг рақибларидаги футболчиларнинг ота-оналарининг эътирозларидан чарчаганди: "У қолганлардан икки ёш катта!". Аслида эса, Ромелу Лукаку ушбу суратда ўтирган болалардан икки ёш кичик эди. 


Орадан 10 йил ўтиб Ромелу ва унинг илк мураббийининг фарзанди Нильс Воскилар "Берсхот" ва "Льерс" жамоаларининг ўйинида тўқнаш келадилар. Айнан ушбу баҳсдан сўнг Ромелуга "Андерлехт" эшиклари очилганди. Лукаку ўша ўйинда рақиб футболчиси футболкасидан ушлаб қолишига қарамай ундан қочиб кетади. Аввалига, ўн метр. Йигирма метр, ўттиз метр... ва гол!

"Ромелуни 12 ёшлигида кўргандик. У кучли ва тезкор футболчи эди. Аммо, техник томонлама бундай дея олмаймиз. Уни кучайтиришга ҳаракат қилдик", - дейди "Андерлехт"нинг ёшлар мураббийи Жан Киндерманс.

Бельгиялик ёшларнинг бу даражада кучайиб кетишига маҳаллий футбол федерациясининг техник директори Мишель Саблоннинг ҳизматлари катта бўлди. 


Бельгия футбол федерацияси 8 йиллик муваффақиятсизликлардан сўнг нимадир қилмаса бўлмасди: ЖЧда гуруҳда қолиб кетилди. Саблонга Бельгия футболини қайта ислоҳ қилиш вазифасини юклатишди. У ўзига ёрдамчи қилиб мамлакат ёшлар терма жамоаси мураббийи Боб Бровайсни олди. 90-йиллар охирларида Бельгиядаги ёшлар жамоалари 4-4-2 ёки 3-5-2 схемаларида ҳаракат қилардилар. Саблон ва Бровайслар эса мураббийларга 4-3-3 схемасини тавсия қилишди. Чунки, ушбу тактика ёш футболчиларнинг кўникмаларини янада оширарди.  

Улар шунингдек футболчилардаги дриблинг ва ижодкорликни ошириш устида иш олиб боришни таклиф қилишди. Улар болалар мураббийларига схемалардан фойдаланган холда эмас, ўзлари истаганларича футбол ўйнашга имкон яратиб бериш кераклигини тушунтиришди. 

Евро-2000дан тушган даромаддан сўнг Брюссел яқинидаги Тюбизе шаҳарчасида футбол маркази очилди. Мураббийлик курслари бепул қилинди. Ушбу курсларга одамларнинг ташрифлари кўпайиб кетди. Саблоннинг илтимосига биноан Левен университети профессори Вернер Хельсен болалар ва ёшлар жамоалари футболчиларининг бир ярим мингдан ортиқ ўйинларини ўрганиб чиқди. Кейинроқ эса Саблон хар бир футбол академияси директори билан учрашди ва изланишлар натижаларини тақдим этди: 8 ёшли болалар ярим соат ичида ўртача икки мартадан тўпга тегишарди. 

У раҳбарларга натижа учун эмас, ёш футболчиларнинг ўсиши учун асосий эътибор қаратиш лозимлигини тавсия қилди. Болалар футболида футболчилар сонини қисқартиришди: 7 ёшгача бўлганлар аввалига иккига иккт, кейинроқ эса бешга беш футбол ўйнашарди. Улардан бироз каттароқ жамоаларда эса 7 нафардан футболчи бўларди. Мақсад - футболчилар кўпроқ тўп билан муомала қилишсин, техникани кучайтиришсин.

Ўсмирлар жамоалари мураббийлари аввалига унинг гапларига кўнишди, кейин эса: "Биз 4-3-3 схемасига ўтдик ва кўп ютқазяпмиз. Яқинда Европа чемпионати бошланади. Сиз бу тактикани қўллаб яна ютқазишимизни ва гуруҳда қолиб кетишимизни истаяпсизми? - "Ҳа, мен шуни истайман" - деб жавоб берганди Саблон ўшанда.

1998 йилдан 2002 йилгача Бельгия футбол федерацияси ҳукумат билан ҳамкорликда мамлакат бўйлаб 8 та футбол мактабини ишга туширди. Ушбу мактабларда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган футболчилар шуғулланардилар. Эътиборли томони шундаки, улар ушбу мактабларда клубдаги машғулотлардан сўнг шуғулланишарди. "Икки маҳал машғулот" системасидан Кевин де Брюйне, Дрис Мартенс, Тибо Куртуа, Муса Дембеле, Аксел Витцель ва Насир Шадли каби юлдузлар етишиб чиққанлар. 


Муҳими, Саблоннинг тавсияларига панжара ортидан қарашмади. Масалан, "Андерлехт"даги болакайлар 14 йшгача 3-4-3 схемасида футбол ўйнашарди. Мақсад, ҳимоячилар босимни ҳис қилишлари керак. Қийин вазиятларда қандай ҳаракат қилиш лозимлигини ана шундай услублар орқали ўзлаштириб олиш мумкин эди. Тўғри, бу вақт оралиғида Бельгия рейтингда 66-ўрингача тушиб кетди. Кетма-кет бешта йирик томошабинлар қаторида кузатилди. 

Аммо, кейинчалик терма жамоа ФИФА рейтингида биринчи поғонагача кўтарилди. Терма жамоа футболчилари эса бугунги кунда Европанинг топ-жамоалари аъзолари ҳисобланадилар. 


sports.ru сайтидан Азиз Тўхтамуродов таржима қилди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика