"Байер"да Германия рекорди - жамоа дастлабки 25 та ўйинда умуман ютқазмади

Aziz Tukhtamuradov
21 дек 2023
"Байер" Бундеслиганинг 16-турида "Бохум"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Леверкузенликлар мавсумдаги дастлабки 25 та ўйинда умуман ютқазишмади - 22 та ғалаба, 3 та дуранг. Бу Германия клублари учун рекорд натижа ҳисобланади. 

Айни пайтда жамоа Бундеслигада 42 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. "Бавария" эса 4 очко кам тўплаган ҳолда, 2-поғонадан жой олган.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta