"Байер" янги бош мураббий номини эълон қилди
19 май 2021 18:24
Янгиликлар
"Байер" янги бош мураббий номини эълон қилди
"Байер" матбуот хизматининг хабарига кўра, жамоани кейинги мавсумда бош мураббий Херардо Сеоане бошқаради.
Бу иш 42 ёшли мутахассис учун Швейцариядан ташқаридаги илк фаолият бўлади. Сеоане сўнгги уч мавсум давомида "Янг Бойз"ни бошқарган.
Херардо Сеоаненинг "Байер" билан шартномаси 2023/2024 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"Байер" Германия чемпионати сўнгги тури олдидан жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди. Леверкузенликлар келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар