

Учрашувда қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент стадионининг лойиҳаси кўриб чиқилди. Шунингдек, лойиҳа бўйича тақдимот тингланиб, архитектура ва техник ечимлар батафсил муҳокама қилинди.
ЎФА раҳбарияти мавжуд чизмалар бўйича ўз таклифларини билдириб, айрим йўналишларни такомиллаштириш зарурлигини қайд этди.
Лойиҳа ФИФА ва ОФК талабларига тўлиқ мос бўлиши, мухлислар учун қулай ва хавфсиз кириш йўлаклари ташкил этилиши, замонавий автотураргоҳ инфратузилмаси барпо этилиши, шунингдек, стадион ҳудудида юқори даражадаги ресторан ва овқатланиш масканлари яратилиши каби жиҳатлар ҳам алоҳида муҳокама қилинди.
Стадионнинг ўйин олди ташкилий жараёнлари, медиа ходимлари учун замонавий ва қулай шароитлар, тиббиёт бўлимлари ҳамда бошқа функционал зоналарнинг халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилиши масалалари ҳам ўрганиб чиқилди.
Томонлар фаолиятни биргаликда давом эттириш ва стадион концепциясини янада мукаммаллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилди.




