"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда
04 сен 16:01
Янгиликлар
"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда
"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Анге Постекоглу яқин орада ишига қайтиши мумкин.
"Байер" ва "Фенербахче" 59 ёшли австралиялик мутахассисни янги бош мураббий этиб тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Байер" халқаро танаффус олдидан Эрик тен Хагни жамоа бош мураббийлигидан бўшатган, "Фенербахче" эса Жозе Моуринью билан хайрлашишга қарор қилганди.
Постекоглу ўтган мавсум охирида "Тоттенхэм"ни тарк этганидан кейин ишсиз қолмоқда, 2024/25 йилги мавсумда у жамоаси билан Европа Лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар