Бахтиёр Зайнутдинов: "Шомуродов билан "Ростов"га келишим биланоқ чиқишиб кетганмиз"

Alisher
2 апр 2020
"Ростов" ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов Vesti.kz'га берган интерьюсида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

"Ростов"да топ-футболчилар бор - Попов, Ерёменко, Шомуродов. Бу ерда ҳужумкор ўйин намойиш этадиган яхши жамоа йиғилган. Жамоага келганимда ким мени илиқ кутиб олди? Шомуродов билан биз бирдан чиқишиб, гаплашиб кетдик", - дейди Зайнутдинов.

Таъкидлаш керакки, "Ростов"да ажойиб ўйинлар кўрсатаётган хавбек бугун 21 ёшни қаршиламоқда.

Қозоғистон терма жамоаси ўйинчиси "Ростов"га 2019 йилда "Астана"дан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Vesti.kz