"Бавария" Холанднинг харидини амалга ошира олмайди
12 май 2021 11:17
Янгиликлар
"Бавария" Холанднинг харидини амалга ошира олмайди
"Бавария" директорлар кенгаши аъзоси Оливер Кан клуб Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг харидини амалга ошира олмаслигини айтди.
"Холанднинг "Бавария"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапираётганлар, ҳозирги вазиятни умуман тушунишмайди.
Эрлинг учун 100 миллион евро сўраётганларини эшитдик. Айни дамда бу клубимиз учун амалга ошириб бўлмас миқдор", - дейди Кан.
Холанд "Боруссия " таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 37та гол ва 11та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар