"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди

Khoja
26 окт 2025
Кеча "Бавария" клуби Бундеслига 8-тури доирасида "Боруссия М"ни меҳмонда 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхен клуби 2025/26 йилги мавсумни ажойиб тарзда бошлади ва 13 учрашувнинг барчасида 47:9 тўп фарқи билан ғалаба қозонди.

Бу Европанинг топ-5 лигаси жамоалари учун тарихдаги энг яхши старти ҳисобланади.

Немис клубига қадар энг яхши натижани "Милан"  1992/93 йилги мавсумда қайд этганди. Ўшанда миланликлар ҳам мавсумнинг дастлабки 13 баҳсда ғалаба қозонишган. Бироқ уларда голлар нисбати 45:13 эди.


KhojaМуаллиф
Манба: Bild