“Бавария” тарихида илк бор бир футболчига 100 миллиондан кўп таклиф қилади
12 июл 2023 09:40
Янгиликлар
“Бавария” тарихида илк бор бир футболчига 100 миллиондан кўп таклиф қилади
“Бавария” шу ёзнинг ўзида “Тоттенхэм” сардори Харри Кейн билан шартнома имзоламоқчи.
Немис жамоаси футболчи учун 100 миллион евродан сал кўпроқ тўлашга тайёр. Май ойида немис клуби кузатув кенгашига қўшилган Карл-Хайнц Румменигге “шпорлар” раҳбариятини ушбу келишувга рози қилиш учун бор кучини сарфламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тоттенхэм” “Бавария”нинг 70 ва 80 миллион евролик таклифларини қабул қилмаганди. Лондон клуби сардорини 140 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар