"Бавария" "Шальке-04" ҳимоячисини 2018 йилда ўз сафига қўшиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
27 июн 2017, 15:49
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Шальке-04" ярим ҳимоячиси Леон Горецка хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, немис гранди Германия терма жамоаси футболчисини 2018 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўшанда Горецка эркин агент мақомига эга бўлади ва у учун ортиқча пул тўлаш керак бўлмайди. Футболчи "Шальке-04" билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

Олдинроқ Гельзенкирхен клуби спорт директори Кристиан Хайдель "Шальке" янги мавсум олдидан Горецка билан хайрлашмоқчи эмаслигини айтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker