

"Ўзингизга маълумки, сўнгги бир неча ҳафта давомида Америка фахр билан Жаҳон чемпионати-2026 га мезбонлик қилмоқда.
Ушбу турнир томошабинлар ташрифи ҳамда телевидение кўрсаткичлари бўйича илгари ҳеч қачон кузатилмаган рекордларни янгиламоқда. Бунга ким ҳам ишонибди дейсиз! Бу биз учун биринчи рақамли спорт тури эмас дейишади, лекин барибир шу натижа қайд этилмоқда.
Шунингдек, дўстим — ФИФА президенти Жанни Инфантинони табрикламоқчиман. У билан ишлаш ажойиб. У жуда мамнун, тинимсиз рекордлар қайд этиляпти — худди ҳар куни Супербоул ўтказилаётгандек", — деди Дональд Трамп.



