"Барселона" ва "Челси" бразилиялик форвардни сафига қўшиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
1 апр 2024
Эстевао Виллиан Европага кўчиб ўтиши мумкин.

Испаниянинг "Барселона" ва Англиянинг "Челси" клублари "Палмейрас"нинг бразилиялик ҳужумчиси Эстевао Виллианни сотиб олмоқчи, деб хабар берди "Sunday Mirror".

Хабарларга кўра, иккала клуб ҳам 16 ёшли Виллиан трансфери устида ишламоқда. Бразилиялик футболчининг товон пули – 51 миллион фунт.

Эстевао Виллиан жорий мавсум "Палмейрас" таркибида 8 та ўйинда ҳаракат қилиб, 4 та тўп киритди ҳамда 4 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sunday Mirror