"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради
25 апр 2025 17:27
Янгиликлар
"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради
"Барселона" собиқ дарвозабони Виктор Вальдес Испаниянинг 4-дивизионида қатнашадиган "Реал Авила" бош мураббийига айланди.
43 ёшли мутахассис билан шартнома 2025/26 йилги мавсум якунига қадар тузилди.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Рафа Лопесга жамоа билан ишлашни давом эттириш таклиф қилинди, бироқ у рад жавобини берди.
Диего, Хонас, Хоэль, Альберто Гарроса ва Виктор Гарроса "Реал Авила" мураббийлар штабида ишлашда давом этади.
"Реал Авила" мавсум тугашига икки тур қолганида турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва мамлакат учинчи дивизионига чиқишга даъвогар.
Маълумот ўрнида, Вальдес фаолиятини тугатганидан сўнг Барселона", "Мораталас" ва "Хорта" ёшлар жамоасида ишлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар