

Испания чемпионатининг 7-турида Каталония жамоаси "Мальорка"ни ютди (1:0), Мадрид клуби эса "Осасуна" билан дуранг ўйнади (1:1).
Шу тариқа, айни дамда жамоалар ҳисобида 19 очкодан бор.

"Барселона" урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ бўйича турнир жадвалида биринчи ўринда кетяпти. Хави шогирдлари 7 та ўйинда 19 та гол уриб, 1 та гол ўтказиб юборишган. "Реал Мадрид" ҳисобида эса 18 та урилган гол ва 7 та ўтказиб юборилган тўп бор.
Кейинги турда "Реал" сафарда "Хетафе"га қарши баҳс олиб борса, "Барселона" ўз уйида "Сельта" билан беллашади.



