"Барселона" футболчиларидан бири уйланди, аммо Месси эмас
16 май 2017 18:14
Янгиликлар
"Барселона" футболчиларидан бири уйланди, аммо Месси эмас
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген қиз ўртоғи Даниэла Желега уйланди.
Немис посбони ЛаЛигадаги жамоасининг кичик танаффусидан фойдаланиб Барселона шаҳрида тўй қилди. Тер Штегеннинг турмуш ўртоғи ушбу маросимдан олинган суратларни "Инстаграм"даги сафиҳасига жойлади.


Марк-Андре тер Штеген ва Даниэла Желе 2012 йилдан бери, дарвозабон Менхенгладбахнинг "Боруссия" шарафини ҳимоя қилаётганида учрашаётган эди.
Олдинроқ "Барселона"нинг бошқа футболчиси Лионель Месси Антонеллага 30 июнь куни уйланиши эълон қилинган эди.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар