"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади
31 июл 2024 17:41
Янгиликлар
"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади
"Барселона" жамоаси Евро-2024 ғолиби Микель Меринога бўлган қизиқишни сақлаб турибди.
"As" нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячисининг трансфери устида ишлашни бошлади. "Барса" 20 млн евролик биринчи таклифни жўнатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Клублар трансфер борасида келиша олишса, футболчининг ўзи каталонияликлар сафига ўтишга тайёр. Лекин, ушбу келишув Дани Ольмо трансфери ҳал бўлмагунча расмийлаштирилмайди. Чунки, "Барселона" учун бирламчи вазифа Ольмо билан тезроқ келишувга эришиш.
Олдинроқ, Мерино "Арсенал"га ўтишга рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар