"Барселона" "Боруссия" футболчиси билан музокараларни бошлади
15 июн 2019 16:15
Янгиликлар
"Барселона" "Боруссия" футболчиси билан музокараларни бошлади
"Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Рафаэл Геррейру фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" 25 ёшли футболчи билан алоқага чиқишган ва трансферлар бўйича музокараларни бошлаб юборишган. Олдинроқ португалиялик футболчи "Боруссия" билан шартнома имзолашдан бош тортган эди. Шу сабабдан, каталонияликлар футболчининг нархини тушириш ниятидалар. Геррейрунинг ҳозирги нархи 25 миллион еврони ташкил этади.
Геррейру якунланган мавсумда 32та ўйинда майдонга тушган. Футболчининг ҳисобида 6та гол ва 6та ассист бор. Португалиялик "Боруссия" таркибига 2016 йилда "Лорьян"дан 12 миллион евро эвазига ўтган. Ундан олдин эса "Кан" шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар