"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди
10 ноя 18:07
Янгиликлар
"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди
"Барселона" чап қанот ҳужумини кучайтиришни режалаштирмоқда ва 20 ёшли бельгиялик вингер Малик Фофанага қизиқмоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби аллақачон футболчининг вакиллари билан мумкин бўлган трансферни муҳокама қилиш учун боғланган. Франция клуби "Лион"нинг молиявий аҳволи ноаниқ бўлгани сабабли ёзда истеъдодли футболчисини сотишни кўриб чиқиши мумкин.

Фофана "Лион"га бир йил олдин "Гент"дан 19,5 миллион еврога келиб қўшилган ва 2028 йилгача мщлжалланган шартнома тузган. У ушбу мавсум Лига 1 ва Европа Лигасида 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
"Ливерпуль" ва "Арсенал" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар