"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди
12 мар 15:46
Янгиликлар
"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди
"Foot Africa" маълумотларига кўра, "Барселона" вакиллари "Страсбур"нинг 20 ёшли вингери Жасим Ёсиннинг атрофидагилар билан дастлабки музокараларни ўтказган. Марокашлик футболчи Европа аренасида фақат январь ойида дебют қилган бўлса-да, унинг иқтидори аллақачон эътиборни тортмоқда.
Хабар қилинишича, футболчининг вакиллари билан илк алоқалар ўрнатилган ва томонлар ёзги трансфер имкониятини баҳоламоқда. Каталония гранди тез ҳаракат қилишга интиляпти, чунки Ёсин мавсумни зўр якунласа, унинг нархи ошиб кетиши ва Премьер-лига клублари қизиқиши пайдо бўлиши мумкин.
"Страсбур" ҳозирча ўзининг янги иқтидори билан хайрлашишни истамаяпти, аммо "Барселона"дан келадиган манфаатли таклиф француз клуби позициясини ўзгартириши мумкин.
Агар музокаралар яхши кечса, Ёсин бу ёзнинг ўзида каталонияликлар сафига кўчиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда атиги 7 та ўйинда қатнашган ва ҳозирча на гол урган, на голли пас берган. Transfermarkt айни пайтда унинг қийматини 6 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар