"Барселона" 20 ёшли Бускетсни ижарага берди

Eldor Akmurzayev
27 авг 2019
«Барселона» ярим ҳимоячиси Ориоль Бускетс мавсум охиригача фаолиятини Голландиянинг «Твенте» клубида давом эттиради.

20 ёшли Бускетс 8 ёшидан буён каталониялик системасида фаолият олиб боради. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, келишув яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.

Испаниялик хавбек клубнинг иккинчи жамоаси таркибида ўтган мавсум 30 ўйинда қатнашиб, бир бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, у 2018 йили «Леонеса»га қарши бўлиб ўтган Испания Кубогининг 1/16 босқичининг жавоб баҳсида (4:1) асосий таркибда расмий дебют қилганди.

Маълумот ўрнида, мазкур футболчи «кўк-анорранглилар»нинг етакчи футболчиларидан бири Серхио Бускетснинг қариндоши эмас.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona