Баҳром Ҳайдаров: "Пахтакор" хатоларни кечирмайди"
01 апр 2018 08:23
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Пахтакор" хатоларни кечирмайди"
"Пахтакор" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Баҳром Ҳайдаров ва Аббос Махсталиев матбуот анжумнида иштирок этишди.
Баҳром Ҳайдаров: "Ўйинни яхши бошладик. Учрашувга тайёрлаб қўйган ўз режамиз бор эди. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Биринчи тайм охирида гол ўтказганимиз режаларимизни бузиб юборди. Иккинчи бўлим бошида ҳам гол ўтказдик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда имкониятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача бўларди. "Пахтакор"дек жамоалар эса бундай хатоларни кечирмайди. Учинчи голда қарши ҳужумда рақиб бизни жазолаб кетди.
4та турда гол ура олмадик, бизга балки шижоат, балки маҳорат етишмаётгандир".

Аббос Махсталиев: "Биринчи тайм охири ва иккинчи тайм бошида гол ўтказганимиз режаларимизни ўзгартириб юборди. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар