UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  2 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  29 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурар бўлиш учун охиригача курашаман” Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурар бўлиш учун охиригача курашаман”

Миллий чемпионатимизнинг бу йилги тўпурари ким бўлади? Ваҳобов ёки Сергеев? Эътиборлиси бугунги кунга келиб, ҳар икки ҳужумчининг ҳам голлари сони 21тани ташкил этмоқда.

Навбатдаги икки турдан сўнг тўпурар номи маълум бўлади. Биз эса Ваҳобовнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Игорь Сергеев жамоасининг “Машъал”гар қарши ўйинидан кейин голлари сонини 21тага етказиб, бу борада сизга тенглашиб олди...
- Ҳа, кузатиб боряпман.

- Энди қолган икки турда жиддий кураш кечса керак?
- Албатта. Тўпурарликни сақлаб қолиш учун охиригача курашаман ва қараб турмайман.

- Нима деб ўйлайсиз, шахсий ютуққа эга чиқиш учун имкониятингиз қандай?
- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Лекин харакат қилишим аниқ.

- Жамоангизнинг кейинги ўйинларида мабода пенальти қайд этилса, 11 метрлик тўпни ўзингиз тепишингиз ҳам мумкинми?
- (Кулиб) Кўрамиз. Аввал пенальти бўлсинчи. Ўйиндан ҳам уришга бор кучим билан харакат қиламан.

- Жамоадошларингиз ҳам тўпурар бўлишингизни истаб, янада кўмаклашиб юборишни айтаётгандир?
- Ҳа. Жамоадошларимнинг кўмаги бутун мавсум мобайнида катта бўлди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, қолган ўйинларда ҳам голли паслар оширишади ва бу борада менга ёрдам беради.

- Чемпионат якунида тўпурарликни Сергеев илиб кетса, бу сизга алам қилса керак?
- Албатта. Бутун мавсум мобайнида деярли пешқадамлик қилиб туриб, сўнгги паллада улоқни бой бериш ҳар қандай кишига руҳан ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Келинг яхши ният қилайлик ва тўпурарлик пойгасида ғолиб чиқай.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика