

Бу ҳақда Ғузор клуби матбуот хизмати маълумот берди.
"Ўзининг “Насаф” ва “Пахтакор” каби жамоалардаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган, ўтган мавсумда “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов жамоамиз сафига келиб қўшилди.
Футболчи “Шўртан” билан бир йиллик шартнома имзолади", – дейилади хабарда.




