UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  3 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  5 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  3 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак мундиаль олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таиландда ўтказилган Осиё кубоги ҳар қачонгидан кўра қийинроқ кечди, десам хато бўлмайди. Авваллари биз қийинчиликсиз мағлуб этадиган терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб, футзал сир-асрорларини яхши ўзлаштириб олгани барчага аён бўлди.

Эрон хусусида эса, ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Бу жамоа қандай таркибда бўлмасин ҳар доим кучли саналган. Биз Осиё чемпионатида қатнашиш баробарида бир вақтнинг ўзида Жаҳон чемпионатига ҳам янги мурабий қўл остида тайёргарлик кўриб олдик.

Айтганимдек, футзал қитъамизда тобора оммалашиб бормоқда. Аксарият терма жамоалар бошқарувига Бразилия, Испания ва Аргентинадан мутахассислар жалб этилган. Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. Сабаби улардан янги методика ва тактик услубларни ўрганиб олиш мумкин. Футзал ўзгариб бормоқда ва шу сабаб ҳам турли услубга эга жамоаларга қарши учрашувлар улкан фойда беради.

Айрим жамоалар маҳаллийлаштирилган легионер футзалчиларга эга. Биз эса бор эътиборимизни ўзимизнинг “қора кўзлар”га қаратамиз. Барибир хоҳлаймизми, йўқми уларнинг мақсади пул ишлаш бўлади. Бизнинг йигитларда эса Ватан туйғуси ҳамиша юқори бўлган. Ўзим футзал ўйнаган пайтларимда ҳам бор эътиборимни байроғимизни баланд кўтаришга қаратганман. Бизнинг ютуғимиз бу ўз ёшларимиздир. Оддий мисол, яқинда таркибида бразилиялик футзалчилар бўлган Қозоғистонни енгишни уддаладик. Демак тўғри йўлдамиз, деб айта оламан.

Бизга яратиб берилган шароит ва имкониятлар аъло даражада. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, қолаверса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ташаккур билдирмоқчиман. Биздан фақат яхши натижа кўрсатиш қолди. Ўйлайманки, мундиалда халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Бор имкониятимизни ишга соламиз".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика