

"Юртимизда ўтказилаётган жаҳон чемпионати биз учун катта байрам. Бунинг учун юртбошимизга ҳамда ЎФА раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Бундай йирик мусобақани ўтказиш осон эмас. Жаҳон чемпионати ёш футзалчиларимизга туртки беради. Ўйлайманки, кейинги йилларда футзалимиз янада ривожланади.
Футзал юлдузларига қарши профессионал ўйинчилик фаолиятим давомида тўқнаш келганман. Уларга қарши тўп тепиш жуда завқли. Бундай беллашувлар бизни хурсанд қилади. Ўйлайманки, бу каби юлдузларнинг мамлакатимизга ташрифи кўпайса, футзалимиз ривожига ҳисса қўшади", - деди Баҳодир Аҳмедов.




