Азар: "Агар шартномамни узайтирсам, Лукакуни харид қилиш учун "Челси"нинг пули етмай қолиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
27 май 2017
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар клуб билан шартнома узайтириш ва "Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг "аристократлар" сафига ўтиши ҳақидаги саволларга ҳазиломус жавоб қайтарди.

"Айни дамда биз янги шартнома борасида музокара ўтказмаяпмиз ва мавсум якунланишини кутмоқдамиз. Хотиржамман. Ҳаммасини муҳокама қиламиз. Агар келиша олмасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. Ҳозир "Челси"да бахтлиман. Терма жамоадан қайтганимдан сўнг, клуб билан келажагим борасида суҳбатлашамиз.

Агар шартномамни узайтирсам, Лукакуни харид қилиш учун "Челси"нинг пули етмай қолиши мумкин! Ҳазил. Ким келишидан қатъий назар, янги мавсумга тайёр бўламиз" - дейди Азар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Het Nieuwsblad