

"Тоттенхэм"нинг "Вильярреал"га қарши Чемпионлар Лигасининг очилиш ўйини олдидан Ромеродан "Интер Майами" юлдузи келаси йилги Жаҳон чемпионатига тайёр бўладими ёки йўқми, деб сўрашди.
Ромеро қуйидагича жавоб берди:
"Мен Лео учун жавоб бера оламан, у соғлом, менимча, бемалол иштирок этиши мумкин. Бироқ охир-оқибат барибир унинг ўзи бир қарорга келади. Биз ҳаммамиз у билан ўйнашдан завқланамиз, барчамиз унинг ўйинини томоша қилишдан мамнун бўламиз. Мен учун ва футболни тушунадиган одамлар учун уни тарихдаги энг буюк футболчи деб ҳисоблайман.



