UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  1 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  2 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  16 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  8 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  46 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  11 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9

Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик" Янгиликлар

Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик"

"Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбоев Про лига 7-тур доирасидаги "Олимпик"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик, сабаби меҳмондаги ўйинларда очко ололмай келаётгандик. Ўйинимиз даставвал 26 майда бўлиб ўтиши керак эди, аммо 1 июнга кўчирилди ва бу бизга янада яхшироқ тайёргарлик кўришга имконият яратди. Ўйинга келадиган бўлсак, бошқача тактик схемада ўйинга чиққанимиз сабаб, биринчи таймдаги режаларимиз амалга ошмади. Бу схема илк бор "Олимпик"га қарши қўлланди, аммо муваффақиятсиз кечмади, шундай бўлса ҳам вазиятлар бўлмади деб айта олмайман, бош билан берилган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Сўнгра иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик ва эски схемага қайтдик. Шундан сўнг ўйинчиларимиз ўзларини яхши ҳис қилишди ва тайм бошида голлар урдик. Йигитларга раҳмат айтаман, бу ғалаба муҳим эди. Шу ғалаба орқали турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олдик. Уйда бўлиб ўтадиган "Локомотив" ва "ФарДУ" жамоаларига қарши ўйинларга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. "Локомотив" ва Мирко Еличични яхши биламиз, улар ажойиб футбол намойиш этишмоқда. Уларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.



— Ушбу ўйинда "Жайхун" ўйинчиларга катта иштиёқ билан майдонга тушганлари билинди. Ҳатто Нукусдаги ўйинда ҳам бунчалик иштиёқни кўрмагандик. Бунинг сабаби нимада?

— Юқорида айтганимдек, меҳмонда ғалаба қозонишимиз керак эди. Бунга қадар ҳам сафарда яхши ўйинлар кўрсатганмиз, буни бошқа мураббийлар ҳам эътироф этмоқда, аммо натижа масаласида омадимиз келмаётганди. Йигитларга жадвалдаги ҳолатимиз яхши эмаслигини тушунтирдим ва ютмасак орқада қолиб кетишимизни айтдим. Йигитларга мотивация беряпман, бу ушбу жамоанинг Про лигадаги илк иштироки. Мақсадимиз аввало Ўзбекистон терма жамоасига ўйинчиларни етказиб беришдир, кейинчалик эса "Арал", Суперлига клублар ва ёшлар терма жамоаларига. Улар учун Тошкентдаги ҳар бир баҳс ўзига хос мотивация бўлмоқда. Уларга ушбу ўйинларда мутахассислар кузатиб боришлари орқали Суперлига клубларининг эътиборларини тортишлари мумкинлиги ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб қилинишлари мумкинлигини айтаман.

— Бугунги ўйин учун қайдномада Нурбек Сарсенбаев ўрин олмади. Ўйиндан олдин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси рўйхати эълон қилинди, аммо уни ўша рўйхатдан ҳам топа олмадик. Бунинг сабаби нимада?

— Унинг қўшилганига кўп бўлмади. Шундан сўнг у жароҳат олди ва сафимизга қайтганига уч кунгина бўлди. Ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда ва формасини тиклаб олиши керак. Ҳозирда пауза кераклиги ҳақида терма жамоани ҳам хабардор қилдик. У ҳозирда Нукусда икки маҳал машғулотлар олиб бормоқда ва ўзини устида ишламоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика