

49 ёшли мутахассис бразилияликнинг "Аякс"да қолишига ишончи комил.
"Бу борада менда яхши фикрлар бор. Албатта, бу қийин. Уни яхши тушунаман. Аммо, у "Аякс"да ўйнамоқда, шу сабаб кўплаб клублар унинг эшигини тақиллатишади. Якунда, биз Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз, "Манчестер Юнайтед" эса менимча, йўқ", — дейди Шредер.
Антони ўтган мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.



