

Олдинроқ, мутахассис 22 ёшли бразилияликнинг "Аякс"да қолишига ишончи комил эди.
"Ҳамма гап пулда. Буни қайғули деб ҳисоблайман. Аммо, дунёмиз шундай. Бу жуда қайғули ва мен умуман бундай нарсаларни маъқулламайман", — дейди Шредер.
Клублар Антонининг 100 миллион евролик трансфери борасида келишувга эришишди. Бразилиялик МЮ билан бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди.



