"Атлетико" Серлотни 40 миллион еврога сотишга тайёр

8 авг 2026, 11:21
"Атлетико" Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Серлот билан хайрлашишга тайёр, деб хабар берди журналист Маттео Моретто.

Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби 30 ёшли норвегиялик учун 40 миллион евро олмоқчи. Футболчига Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи молиявий жиҳатдан фойдали таклиф олса, кўчиб ўтишни истисно этмайди.

Серлот ўтган мавсум барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 2026-йилги жаҳон чемпионатида унинг ҳисобида самарали ҳарактсиз 5 та ўйин бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/MatteMoretto

Сўнгги янгиликлар

Барча ›