"Атлетико" Феликс учун "Барселона"дан қанча пул сўрамоқда?
29 фев 2024 16:34
Янгиликлар
"Атлетико" Феликс учун "Барселона"дан қанча пул сўрамоқда?
"Барселона" бир шарт билан Жоау Феликсни таркибида сақлаб қолиши мумкин.
Португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум "Барселона"да "Атлетико"дан ижара асосида ўйнамоқда. У Каталония жамоасида 30та ўйинда 8та гол урди.
"Блауграна" 24 ёшли футболчининг ўйинларидан қониқмоқда, аммо унинг харидини амалга ошира олмайди – мадридликлар 70-80 млн евро сўрамоқда. "Барса" шу сабаб Феликснинг ижара шартномасини яна бир мавсумга узайтиришни таклиф қилиши мумкин.
Каталонияликлар Жоаунинг хариди учун катта пул тўлашмоқчи эмас ва бунга ҳужум қанотидаги кўп миқдордаги ўйинчилар ҳам сабаб – таркибда Витор Роке, Ферран Торрес, Рафинья ва Ламин Ямал бор. Шунингдек, ёзда таркибга ижарадан Ансу Фати ва Эстанис Педрола қайтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар