"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган

Alisher Ostonov
14 фев 2026, 15:01
"Астон Вилла" УЕФА молиявий қоидаларини бузгани учун жаримага тортилиши мумкин.

Тахминларга кўра, клуб кетма-кет иккинчи йил УЕФАнинг футболчилар маоши, трансферлар ва агентлар учун клуб харажатлари даромадларининг 70 фоизидан ошса, жарима солишни назарда тутувчи таркиб харажатлари тўғрисидаги қоидасини бузган.

2025 йил июль ойида Бирмингем клуби клуб даромадининг 80 фоизи миқдорида белгиланган таркиб ҳаражатлари чегарасидан ошиб кетгани учун 6 миллион евро жаримага тортилди.

2025/26 йилги мавсумдан бошлаб лимит 70 фоизгача пасайтирилди.

"Астон Вилла"нинг бу мавсумдаги даромади еврокубоклар туфайли ўтган мавсумга нисбатан пасайиб кетди: бу мавсумда клуб Европа Лигасида ўйнайди, ўтган мавсумда эса Чемпионлар Лигасида иштирок этган.

Шу билан бирга, қайд этилишича, "Астон Вилла" клуб даромадлари бўйича УEФА билан тузилган бошқа келишувни бузмайди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Times