

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар келишувни узайтиришга яқинлар. Клуб ҳам, 36 ёшли англиялик ҳам ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлашмоқда.
Катта эҳтимол билан, футболчининг янги шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланади.
Эшли Янг "Астон Вила"га 2021 йилнинг июлида қайтган эди. У бунга қадар 2007 йилнинг январидан 2011 йилнинг июлигача жамоада ҳаракат қилган.
Янг 2021/22 йилги мавсум "Астон Вилла" либосида 25та ўйинда ҳаракат қилиб, 2та ассистга эришди.



