

18 ёшли ярим ҳимоячи Аарон Рэмси “Астон Вилла” билан илк шартномасини имзолади. У 9 ёшдан бошлаб клуб системасида тарбияланиб келаётганди.
Рэмси жорий мавсум Англия ёшлар лигасида 14 ўйинда қатнашиб, 6+3 натижага эришди.
Маълумот ўрнида, футболчининг акаси Жейкоб ҳозирда асосий жамоада фаолият олиб бормоқда.



