UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  4 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  8 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  19 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  12 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  13

Асрор Ғофуров: “Янги жамоам ОЧЛда иштирок этади” Янгиликлар

Асрор Ғофуров: “Янги жамоам ОЧЛда иштирок этади”

Тажрибали ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров фаолиятини Бангладеш чемпиони “Башундхара Кингз” сафида давом эттиради.

Футболчи ушбу клуб билан шартнома имзолади. Шундан кейин Ғофуров билан боғланиб, янги жамоага ўтиши юзасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- Асрор, “Башундхарага” ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Мен бундан аввал “Саиф” клубида ўйнагандим. Чемпионат якунига етишига оз вақт қолганда, агентим “Башундхара”дан таклиф бўлаётганини айтиб қолди. Натижада, биз клуб томонидан берилган барча шароитларни кўриб чиқдик. Ҳаммаси мени тўлақонли қониқтирди ва келишувга эришдик. Биласиз, “Башундхара” янги мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Шу жиҳатлари мени янада ўзига жалб қилди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув бир йилга мўлжалланган. 

- Аввалги клубингиз сизни олиб қолишга ҳаракат қилмадими?

- Биласизми, “Саиф Спортинг” янги мавсумда Бангладеш Премьер-лигасида ўйнамайди. Клуб раҳбари федерациядан шундай қарорни олган ва улар чемпионатдан чиқиб кетди. 

- Чемпионат даражаси борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳаммаси яхши. Йилдан-йилга чемпионат ўйинлари қизиқарли бўлмоқда. Ривожланишда давом этмоқда. Бу йилдан чемпионатда легионерлар сони оширилди. Илгари 4 та футболчи ўйнаган бўлса, ҳозирда лимит 5 тага етказилди. Стадионлари яхши ҳолатга келтирмоқда. Тўғри, бу ерда крикет асосий спорт тури ҳисобланади. Шунга қарамай, футболга ҳам босқичма-босқич эътибор берилган. Клублар яхши легионерлар хизматига таянмоқда. 

- Бу ерда ўзбекистонлик футболчилар сони ошмоқда. Бунга асосий сабаб нимада?

- Бизда футбол анча юқори. Элдор Шомуродов ва Жалол Машарипов сингари футболчилар чет клубларида ўйнаб, футболимиз номини янада танитмоқда. Терма жамоамиз ҳам яхши натижалар қайд этмоқда. Қолаверса, Бангладешга келаётган футболчилар ҳам яхши ўйнамоқда. Ўзларини кўрсатмоқда. Табиийки, клубларда ўзбекистонлик чарм тўп усталарига ьўлган қизиқиши ортмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика