UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  12 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  12 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан"

Бангладеш давлатида чемпионлик ҳамда кубок соҳиби айланган сирдарёлик футболчи, айни вақтда Навоийнинг “Қизилқум” клубида тўп тепаётган Асрор Ғофуровга бир неча саволлар билан юзландик.

- Аввало легионерлик фаолиятигиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз. Чемпионлик ҳиссиётлари қандай бўлди?

- Албатта, сўнгги 3 йилни Бангладеш чемпионатида ўтказдим ва чемпионликни қўлга киритдим. Қолаверса, жамоамиз кубокни ҳам ютди. Қайси мамлакатда бўлмасин, чемпионлик жуда ҳам ёқимли бўлар экан. Байроғимизни ўзга давлатларда юқориларга кўтариш бу ҳар бир спортчининг орзуси бўлса керак. 

- Асрор Ғофуровнинг легионерлик фаолияти чўққига чиқаётган бир паллада унинг Ўзбекистон Суперлигасида, устига-устак жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган жамоада пайдо бўлиши қандай рўй берди ва нималар сабаб бўлди?

- Биласизми, биринчи навбатда менга она ватан соғинчи сабаб бўлди. Қолаверса, легионер сифатида юқори натижага эришиб қайтиш менимча яхши бўлса керак. Кейин 3 йил мобайнида Бангладешда бўлдим. Ундан ташқари 6 йил Туркияда тўп тепдим. Бу кам вақт эмас менимча, ундан ташқари оиладан шунча вақт четда бўлиш қийин.

-  “Қизилқум”дан ташқари таклифлар бўлмадими?

- Таклифлар бор эди. Асосан Индонезия, Таиланд ва Бангладешнинг ўзидан ҳам яхши чорловлар бўлди. Лекин юқорида айтганимдек юрт соғинчи мени ватанимга қайтарди.

- Асрор яна миллий чемпионатимизга қайтдингиз ва бир неча учрашувларда майдонга тушдингиз. Олдинги ва ҳозирги пайтларни солиштирсак, Суперлигада нималарни ўзгарганини кўрдингиз ёки нималар ҳали ҳамон ўзгаришсизсиз қолган?

- Охирги йилларда бизнинг чемпионатимизда ўзгаришлар жуда ҳам кўп. Масалан олдинлари майдонлар қанақа аҳволда эди, ҳозир қандай даражада. ВАР тизими футболимизга кириб келиши, майдонларнинг прожекторлари ва ҳар бир ўйиндан жонли трансляциялар барчаси футболимизнинг анчагина олдинга юриш қилганидан далолат беради. 

- Асрор Ғофуровни янги мавсумда яна легионер сифатида кўрамизми?

- Биласизми мен Суперлигага қайтишимнинг асосий мақсади унчалик кучли бўлмаган чемпионатда тўп тепиб, ўз формамни сал бўлсада пастга туширдим. Шу сабабдан ҳам мен Ўзбекистонда ўзимни яна қайта кашф қилмоқчиман. Шунинг учун ҳали бошқа давлатга кетишни режа қилганим йўқ. 

- Асрор Ғофуровнинг навоийлик футбол мухлисларига айтадиган гаплари борми?

- Бизнинг содиқ мухлисларга озгина сабр қилишларини ва биз уларга кўплаб ғалабали онларни тақдим қилишимизни айтиб ўтган бўлардим. Албатта улар учун севимли бўлган жамоасини Суперлигада, мавсум якунида яхши ўринларда кўришлари учун тинмасдан ҳаракат қилаётганимизни таъкидлаган бўлардим.

Шохруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика